Вашингтондаги Америка университети профессори, Ядровий тадқиқотлар институти директори Питер Кузникнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳали Барак Обаманинг президентлик даврини соғинади. Бу ҳақида у РИА "Новости"га берган интервьюсида маълум қилди

Кузник АҚШ ташқи сиёсатини кескин танқид қилиши билан танилган. 2012 йилда у америкалик режиссёр Оливер Стоун билан ҳаммуаллифликда "АҚШнинг охиргача айтилмай қолган ҳикояси" китобини чоп этган ҳамда шу номли ҳужжатли телесериални ишлаган. Мазкур сериал АҚШ ва бутун дунёдаги аксарият одамлар учун ҳақиқий кашфиёт бўлган. 

"Оливер Стоун ва мен Барак Обамани қаттиқ танқид қиламиз, бироқ, Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампга қараганда, Обама - ҳақиқий давлат арбоби ва дунё кишиси. Ҳозир бу ҳақида ўйламасак-да, биз ҳали Обаманинг президентлик даврини соғинамиз", - деди Кузник РИА "Новости" мухбирига.