WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж 14 ноябрь куни Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида сўроқ қилинади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Эквадор Швеция томонининг жиноий иш бўйича юридик силтиомини инобатга олди ва сўроқ эквадорлик прокурор томонидан амалга оширилади», – дейилади Швеция прокуратураси берган хабарда.

Сўроқда швециялик прокурор ва терговчи иштирок этади. Ассанждан номусга тегиш иши бўйича кўрсатма олинади.

WikiLeaks асосчиси ўзига қўйилган айбловларни инкор этиб келмоқда.