YouTube каналида дальтонизмдан азият чекувчи кишининг илк марта ҳақиқий рангларни кўргандаги реакцияси тасвирланган видео намойиш этилди. 

Унга рангларни қабул қилишдаги камчиликларни бартараф этадиган махсус кўзойнак тақишади. Асл рангларни кўрган киши ҳайратга тушди. Бироқ Pikabu фойдаланувчилари роликнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа билдиришди. Уларнинг шубҳа қилишига эркакнинг ҳаётида биринчи марта кўраётган ранглар номини адашмасдан айтаётгани сабаб бўлди. Эҳтимол, бу унга аввал кимлардир у ёки бу объектнинг қандай рангда эканлиги ҳақида маълумот берганлиги билан изоҳланар. Кўзойнакни таққач эса, у бу рангларнинг аслида қандай кўринишини англаб етган.