Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда қўмита сайтида маълум қилинган.

Хусусийлаштириш, давлат мулкини ижарага олиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси, банкротлик, биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти ва Давлат рақобат қўмитаси фаолияти доирасидаги бошқа масалалар бўйича саволлар юзасидан қўмита раисига мурожаат қилиш мумкин.

Ушбу ресурсда (online.gkk.uz ёки onlineqabul.gkk.uz) нафақат мурожаатнома юбориш, балки унинг ижро этилишини кузатиб бориш ҳам мумкин. Шунингдек, мурожаатларга бевосита мазкур сайтнинг ўзидан жавоб олиш мумкин.