Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Курдистон ишчи партиясини (КИП) қўллаб-қувватлаши билан террорчиликка шериклик қилмоқда деб айтди. У бу ҳақда 6 ноябрдаги телемурожаатида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.      

"Биз КИП аъзолари ўзларини Европада эркин-эмин ҳис қилаётганларини кўрмоқдамиз", деб айтди Эрдўған. У Туркия ҳукумати томонидан КИПдан тортиб олинган ҳар бир қурол келиб чиқиши Европа давлатларига тақалишини таъкидлаб ўтди.

Эрдўған Ғарб давлатлари унинг давлати учун ҳеч қандай яхши иш қилмаганини айтиб ўтди. "Туркия уни Европа Иттифоқи эшиги олдида 53 йил давомида кутишга мажбур қилишаётганда яна нима кутиши керак? Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қиламиз", деб айтган Эрдўған. Эрдўған Туркия бўлаётган воқеаларга қарашларини ўзгартиргани ва янги йўл тутишни мўлжаллаб қўйганини айтган.

Шу билан бирга Эрдўған уни Ғарбда диктатор деб аташлари уни ташвишлантирмаслигини айтди. "Мени Туркия фуқаролари қандай қабул қилишлари муҳимроқ", деб қўшимча қилди Туркия президенти.