Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, Ғарб мамлакатлари Туркия учун бирон яхшилик қилмаган. Шу сабабли, эндиликда мамлакат ўз муаммоларини мустақил ҳал қилмоқчи, деб хабар қилади Anadolu агентлиги.

«Ғарб Туркия учун бирон яхшилик қилгани йўқ. Туркияни 53 йил мобайнида Европа иттифоқи остонасида кутишга мажбур қилаётган ғарбдан нимани ҳам кутиши мумкин?», — деб баёнот берган Эрдоған.

Турк президентининг таъкидлашича, амалга оширилган саъй ҳаракатлар ва бугунги кун талабалари ёрдамида мамлакат барча синовларни енгиб ўта олади. 

«Сўнгги уч йил мобайнида юз бераётган ҳодисалар туфайли Туркия воқеаларга нисбатан ўз қарашини ўзгартирди ва ўзи учун янги йўлни белгилаб олди», — деган Эрдўған. Унинг айтишича, Туркия учун бошқаларнинг нима дейиши аҳамиятсиз. 

Туркия раҳбари, шунингдек, «мамлакат гуллаб-яшнаши ва халқ фаровонлиги йўлида барча чораларни кўриш»га ваъда берган.