Филиппин республикаси президенти Родриго Дутерте АҚШдан қурол харид қилиш битимини бекор қилиш бўйича кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Унинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати бирмунча арзон йўлларини қидиради. 

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти Филиппин миллий полициясига 26 минг дона винтовка сотиш режасини бекор қилгани ҳақида маълум қилган эди.
 
Дутерте аввалроқ, агар АҚШ ушбу шартномани ижро этишдан бош тортса, қурол учун Россияга мурожаат қилишини билдирган эди.