Францияда Samsung смартфонининг бошқа бир модели ёниб кетгани борасида маълум қилинди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ламиа Буирданнинг таъкидлашича, воқеа 6 ноябрь куни, оилавий учрашув ўтаётган унинг уйида содир бўлган. Буирданнинг сўзларига кўра, у тўрт яшар ўғлидан қизиб кетган , Galaxy J5 телефонини келтиришни сўраган.
По шаҳрида яшовчи ушбу фуқаро смартфони қизиб кетгани ва ундан тутун чиқаётгани сабаб уни отиб юборган. Шундан сўнг, Galaxy J5 ёнган. Буирданнинг дўсти уни тезда ўчирган.

Французнинг айтишича, смартфонни июнь ойида чегирма асосида сайтдан сотиб олган. Буирдан Samsung компаниясига қарши даъво қўзғашга ҳозирлик кўрмоқда. Компания бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаган.