Австралиялик иқлимшунослар ҳозирда аномал ҳисобланаётган ёзги иссиқ ҳаво 2025 йилга келиб нормал бўлиб қолишини айтмоқдалар. Бу ҳақда EurekAlert! маълум қилмоқда.

Канберрадаги миллий университет ходими София Льюиснинг фикрича, янги иқлим режими ўрнатилиши муқаррардир. Агар инсоният иссиқхона газларини атроф-муҳитга чиқаришни батамом тўхтатса ҳам, бундай режим ўрнатилишини 2035-2040 йилгача қолдириш мумкин, холос.

"Шу тариқа, ҳаво ҳарорати 50 градусгача етган, асоратлари одамлар саломатлиги учун ўта салбий таъсир кўрсатган, тоғларда октябрда ёнғинлар авж олган Австралиядаги 2013 йилдаги рекорд иссиқ ёз 2035 йилдаги одатий Австралия ёзининг прототипи ҳисобланади", деб айтмоқда Льюис.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, уларни иқлим ўзгаришларининг тезлиги эмас, балки ҳозирги об-ҳаво аномалиялари нормал ва унинг оқибатлари сезиларли бўладиган муддат қизиқтирган. Бундай вазиятда биринчилардан бўлиб Австралия ва Арктика ҳудудлари жабр кўради, Ернинг бошқа ҳудудларида ҳарорат бутун аср давомида ошиб боради. Олимларнинг фикрича, 2100 йилда сайёрамиздаги қуруқликнинг 98 фоиздан кўпроғи иқлим ўзгаришларига учрайди. 

Октябрь охирида олимлар глобал исиш сабабли яқин орада Европа жанубидаги курорт ҳудудлар йўқ бўлиб кетишини башорат қилгандилар. Олимларнинг айтишича, шу каби жараёнлар АҚШ жануби-ғарбида ҳам юз бермоқда.