Ўзларини Phantom Squad деб атаган хакерлар гуруҳи Sony ва Microsoft компанияларининг ўйин бўлинмаларига таҳдид қилмоқда.

Phantom Squad бундан олдин Steam серверларига DDoS-ҳужумлар уюштиришганини шов-шув қилиб эълон қилишган эди. Улар шу йўл билан Steam ташкилотчиси Гейб Ньюэллни туғилган куни билан табриклашган эди. Хакерлар бу билан тўхтаб қолишни исташмади: бугун Phantom Squad вакиллари PSN ва Xbox Live’ни ишдан чиқаришни режалаштиришаётганини маълум қилди.

Хакерлар бунга сабаб қилиб бу йил бирорта ўйин уларни ҳайрон қолдирмаганини кўрсатишган. Серверларга 11 ноябрь куни ҳужум қилинади ва Phantom Squad гуруҳининг сўзларига кўра, улар улар билан боғлиқ сервислар 44 кун давомида тўхтаб қолади.