Жанубий Ҳиндистондаги олтита шифохона ходимлари янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларни ўғирлаб, бефарзанд оилаларга ноқонуний равишда сотаётганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Карнатака штати полицияси хабар беради. 

Mysuru шаҳридаги Хусусий ва давлат шифохоналарида ҳамшира, лаборант техник ходим бўлиб ишлайдиган уч эркак ва уч аёл болалар савдоси билан боғлиқ бўлган катта уюшган жиноий гуруҳга алоқадорлиги аниқланди, дейди тергов ходими Рави Чаннаннавар. 

"Жиноий гуруҳ шифохонага фарзандини туғиш ёки аборт қилдириш мақсадида келган камбағал жуфтлик билан савдолашиб, уларни болаларни дунёга келтиришга кўндиришган. Кейин эса чақалоқларни ўғирлашган", - дейди Thomson Reuters Foundation.

Бошқа ҳолатда эса, жиноятчилар кўчаларда камбағал оилаларнинг фарзандларини ўғирлаб, уларни Бангалор каби шаҳарларда 200 000 рупий ( 2995 доллар)дан сотишган.

"Тадқиқотимиз натижасида 15 нафар болалар гуруҳ томонидан турли бефарзанд оилаларга сотиб юборилганини аниқладик. Уч болани қутқаришга улгурдик, ҳозирда қолганларни ҳам қидириш ишлари давом этмоқда", - дейди Чаннаннавар. 

Жорий йилнинг августида Ҳиндистон ҳукумати томонидан маълум қилинган баёнотга кўра, 2015 йилда одам савдосининг 40 фоизидан кўпи болаларни сотиш ва уларни қул сифатида ишлатишни ташкил этади.

"Болаларни ўғирлаш катта ташкиллаштирилган жиноятдир  ва у ҳалигача бутун мамлакат бўйлаб таҳдид солмоқда. Ченнай кўчаларида ёш болаларни ўғирлаб кетилиш муаммоси ҳануз ўз ечимини топгани йўқ", - дейди Пол Сундар Сингх, Ченнай кўча болалари учун нотижорат марказ ишчиси.