Европа барқарорлик механизми (ESM, ЕИ барқарорлик фонди) Испаниянинг 1 миллиард евролик аксилинқироз кредитларнинг муддатидан илгари қопланишига доир сўровини қондирди. Бу ҳақида барқарорлик фондининг аризасида маълум қилинди. 

"Директорлар кенгаши Испаниянинг 1 миллиард долларлик ESM кредитларини қоплаш мақсадида муддатидан илгари тўловни киритишга оид сўровини тасдиқлади,- дейилади ҳужжатда. - Шу тариқа Испания макромолиявий ёрдам дастури бўйича кредитларни қоплаш доирасида муддатидан аввалги тўртинчи тўловини амалга оширмоқда". 

Мазкур тўловдан кейин Мадриднинг ESM'дан қарзи 34,7 миллиард еврони ташкил қилади. Испанияга макромолиявий ёрдам кўрсатиш дастури 2012 йилда йўлга қўйилиб, 2014 йилда ёпилган. Унинг ҳажми 41,3 миллиард еврони ташкил қилган.