Италиянинг шарқий қирғоқларида 6 ноябрь, якшанба куни кучли тўфон кўтарилди. Тўфон кўтарилиши акс эттирилган кадрлар BBC News'да тақдим этилди.

Табиий офат натижасида 2 киши ҳалок бўлди, 10 нафари жароҳат олди. Офатдан энг кўп Лацио ҳудуди жабрланди. Бир қатор шаҳарларда электр таъминоти ишдан чиқди, дарахтлар қулади, баъзи жойларда ўнлаб иншоотлар сув остида қолди.