Украинанинг Львов шаҳридаги аҳоли тураржойларидан бирида Иккинчи жаҳон урушига тегишли снаряд портлади, деб хабар қилмоқда «112 Украина» телеканали. Жанговар қурол сақланган хонадонда истиқомат қилган одам ҳалок бўлган. 

Гринченко кўчасидаги кўп қаватли уйда сақланган снаряд 6 ноябрь, якшанба куни портлаб кетгани оқибатида тўртинчи ва олтинчи қаватлар тўсиқлари қисман вайрон бўлган. 

«Хонадонда 33 ёшли эркакнинг жасади топилган. Портлаш вақтида унинг онаси ҳам хонадонда бўлган, аммо у жабрланмаган», — деган Миллий полиция вилоят бошқармаси спикери Светлана Добровольская.

Львов шаҳри мэри Андрей Садовойнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган инсон уйида ўқ-дориларни йиғиш ва сақлаш билан шуғулланган.