Москва архитектура қўмитаси Москва дарёси устидан ўтувчи энг баланд симли кўприк қурилишини маъқуллади. Уни қуриш ишлари кейинги йилдан бошланади. Бу ҳақда Москва ҳокимиятининг расмий порталида хабар берилган.

Маълум қилинишича, кўприк “Народного Ополчения” ва “Нижние Мневники” кўчаларини боғлаб туради. Y ҳарфининг тескари шаклини эслатиб турувчи 137 метрли мачта кўприкни металл тросслар ёрдамида ушлаб туради.

Янги кўприкнинг ҳар томонида учёқлама ҳаракат қилишга имкон берувчи олтита йўл бўлади. Кўприкнинг узунлиги 528 метрни, қирғоқдаги эстакададан бошлаб ҳисобланганда 650 метрни ташкил этади.