Россия ички ишлар вазирлиги кузатув камералари орқали тасвирга туширилган, кикбоксинг бўйича икки карра жаҳон чемпионининг қотиллик лавҳасини эълон қилди. 
Спортчи 6 ноябрь куни Москванинг жанубий-ғарбида ўлдириб кетилган, дейилади Россия ИИВ берган маълумотда.

Тасвирда кўриниб турганидек, авто тураргоҳда тўхтаб турган чет эл машинасидан ерга бир киши қулайди. Унинг ёнида бўлган бошқа бир киши эса жиноят жойидан шошмасдан яширинади.

Полиция қотиллик қилган шахсни  Шереметьево аэропортида ушлашга муваффақ бўлган. У спортчининг таниши бўлган. Суриштирув хулосасига кўра, қотиликка молиявий сабаблар асос бўлган.