Россия пойтахти Москва шаҳрига ёғаётган қор қалинлиги 15-18 смга етмоқда, деб хабар қилган «Метеоновости».

Қайд этилишича, бу ушбу даврга оид одатдаги кўрсаткичдан 5 марта кўп демакдир. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ноябр ойининг биринчи ўн кунлиги охирида Москвадаги қор қалинлиги 20 смдан ошади. Бу эса, сўнгги 70 йиллик метеокузатувлар тарихидаги энг юқори натижа бўлади. 

Ноқулай об-ҳаво сабабли пойтахтнинг Шереметьево ва Домодедово аэропортларида 50дан ортиқ рейс тўхтатилган, деб хабар қилган «Яндекс.Расписание». Бундан ташқари, 34та авиапарвоз бекор қилинган. 

Аввал хабар қилинганидек, Москвада бир кун ичида 562 ЙТҲ юз берган.