Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Осиё мамлакатларининг тақдири умумий  эканлигини таъкидлади. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди

У Қозоғистон билан дўстлашиш бўйича япон Парламент лигаси аъзоларининг Такео Кавамуро раислигида бўлиб ўтган учрашувида шу ҳақида сўзлади. 

Назарбоев Қозоғистонга кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар учун Японияга миннатдорчилик билдирди. 

Шунингдек у қозоқ-япон ҳамкорлигининг барча йўналишларда ривожланишига алоҳида эътибор қаратди. 

"Биз учун бундан кейин ҳам Япония билан муносабатларни ривожлантириш муҳимдир. Биз - Осиё мамлакатларининг тақдири умумийдир", - дея таъкидлади президент. 

Кавамура Қозоғистонни 2017-2018 йиллар учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайланиши билан табриклади ва мамлакат бу йўлда ядровий қуролсизланиш ҳамда уни тарқатмаслик ишига янада катта ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди.