Оқ уй маъмурияти раҳбари Барак Обама Ҳиллари Клинтонни қўллаб Орландо шаҳрида қилган чиқишида, номзоднинг ғалабасига оид фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг баёнотига кўра, демократлар номзоди Флорида штатида рақибини ортда қолдира олса, Америка президентлиги курсисини эгаллаши мумкин. 

“Агар биз бу сайловда ғалаба қозона олмасак, эришган барча натижамиз бир тийин. Аммо, Флоридани қўлга киритсак, — иш битди”, — дея Обама сўзларини келтиради Florida Today нашри.