АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг шахсий твиттерини бошқаришдан четлаштирилишига муносабат билдирди. Бу ҳақида CNET хабар берди

Бундан аввал ОАВ Трампнинг ёрдамчилари уни шахсий твиттерини бошқаришдан четлаштиришгани тўғрисида маълум қилганди. Республикачи твиттердаги саҳифаси орқали ўз рақибларига бир неча маротаба ҳужум қилган. 

Флоридада нутқ сўзлаган Обама Трамп ҳақида шундай деди: "Афтидан, унинг кампанияси твиттерини олиб қўйган кўринади. Сўнгги икки кунда улар унинг ўзини ўзи назорат қила олишига унча ишонишмаяпти, шу боис "Биз шунчаки твиттерингизни олиб қўямиз" дейишган".

Обаманинг сўзларига кўра, твиттердаги аккаунтини бошқара олмаган кишига ядро кодларини ишониб бўлмайди. "SNL'да кулги объектига айлангани учун тунги соат 3да твитлашни бошлайдиган инсон ядро кодларига ҳам эгалик қила олмайди", - қўшимча қилди президент. 

Манбада келтирилишича, Трамп ўзининг твиттерида Saturday Night Live (SNL) "зерикарли" ҳажвий шоусига ёпилишни таклиф қилган. (Шоуда кўп маротаба Трампнинг устидан кулишган).