“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес Криштиану Роналдунинг жамоа учун жуда керакли ўйинчи эканини таъкидлади.

“Клубимизнинг бутун дунё яхши биладиган одати 114 йилдан буён давом этиб келмоқда. У Ди Стефано ва Хенто каби футболчилар билан боғланган. Роналду – уларнинг давомчиси. Криштиану, сен Чемпионлар кубогининг 11 маротаба қўлга киритган, футбол тарихидаги энг яхши клубнинг ажойиб рамзисан.

Мадридда сен ҳамма нарсага эришдинг. Сен афсонасан, “Реал” тарихидаги энг яхши футболчисан. Роналду-ўйинчини унутиб бўлмайди. Ўйлашимча, шунча ютуқлардан кейин тез орада ўзингнинг тўртинчи “Олтин тўп”ингни қўлга киритишинг тўғри бўлади.

Тарих Роналдугача ва ундан кейинга бўлинади. Бироқ биз доимо биргамиз”, – деди Перес.