“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду мадридликлар билан шартномасини узайтирганига изоҳ берди.

“Мен “Реал”да қолиш ва энг катта клуб билан тарихни давом эттириш борасида шубҳаланганим йўқ. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба, Евро-2016 мусобақасидаги Португалия билан чемпионлик, “Реал” билан шартномани узайтириш – бу орзу-йили. Мен бахтлиман ва бу ерда қолишни истайман. Бироқ бу менинг футболдаги энг охирги шартномам бўлмайди. Мен 41 ёшгача ўйнашни хоҳлайман”, – деди 31 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Роналду “Реал” таркибида 2009 йилдан бери тўп суриб келади.