Samsung компанияси вакилларининг сўзларига кўра, Galaxy S8 сунъий ақл салоҳиятига (СА) эга виртуал ёрдамчи билан таъминланади. The Korean Times шу ҳақида хабар берди

"Galaxy S8 бизнинг СА-ёрдамчи технологияли илк смартфонимиз бўлади, - дейди Samsung Electronics вице-президенти Ин Йонг Ри. — Бу сунъий ақл салоҳияти билан таъминланган қурилмалар қандай қилиб инсон ҳаётига янада кўпроқ қулайлик олиб кириши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурга эришиш сари қўйилган илк қадам бўлади".

Компания яқиндагина қўлга киритган Viv стартапи (ақлли ёрдамчини ишлаб чиқиш билан шуғулланган) туфайли ўз ғоясини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ёрдамчи турли масалаларни ҳал қилишда бегона қурилмалар ва сервислар билан "ҳамкорлик қилиш"га қодир. 

Samsung ходимининг таъкидлашича, келажакда иловаларни фойдаланувчилар ишга туширишмайди — виртуал ёрдамчи барча ҳаракатларни мустақил равишда амалга оширади. Ишлаб чиқарувчилар унга ўз дастурларини ўрнатишлари ва шу тариқа ёрдамчининг имкониятларини кенгайтиришлари мумкин бўлади.