Pininfarina дизайнерлари (Италия) сиёҳсиз ёзадиган ручканинг янгиланган версиясини намойиш қилишди. Бу ҳақида Luxurylaunches нашри хабар берди. 

Ручка моделининг номи Aero бўлиб, унинг учи қоғозга тегиб оксидланувчи металл қотишмадан тайёрланган. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёзув қуролининг корпуси "абадий"дир, бу ручкани авлоддан авлодга мероси қилиб қолдириш мумкин. 

Ручка ташқи кўринишидан горизонтал саккизлик - абадият рамзини эслатади. Янги ручка сотувга чиққан бўлиб, унинг нархи 120 еврони ташкил қилади. 

2016 йилнинг сентябрида соатлар ва ёзув қуроллари ишлаб чиқарувчиси бўлган Montblanc қўлда ёзилган матнни смартфонга кўчириш имконини берувчи махсус қурилма - виртуал қоғозни ишлаб чиққанди. Қоғоздаги ёзувни смартфонга кўчириш учун смартфонга махсус иловани ўрнатиш кифоя. Қурилма рақамли график планшет, махсус ёзиш қуроли, блокнот ва зарядлаш учун USB-кабель билан таъминланган.