НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнот беришича, альянс ҳарбий қисмларининг бир қисмини хизмат ўташнинг кучайтирилган тартибига ўтказади. Бу чоралар Россия томонидан амалга оширилаётган фаолликка жавоб тариқасида қўлланилади, дея таъкидлаган Столтенберг Британиянинг The Times газетасига.

«Биз, Россия НАТОнинг Европадаги аъзолари орасида ташвиқотини қўллаётганига гувоҳ бўлдик. Альянс айнан шу сабабли қарши чоралар кўрмоқда, - деган Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, Россия бир неча йиллар мобайнида ҳарбий қудратини кучайтириб, «кўпгина соҳаларда серҳаракат бўлиб бораяпти». Бунга, НАТО бош котибининг айтишича, альянс совуқ уруши давридан бери илк маротаба коллектив хавфсизлигини кучайтириш билан жавоб бермоқда. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Россия ва альянс ўртасидаги алоқаларни сақлаб қолиш муҳимдир.