Сурия ҳукумати армияси Ҳалаб шаҳри жануби-ғарбидаги Теллят Раҳм тепалигини жангарилардан озод қилди. Бу ҳақда Суриядаги SANA агентлиги ҳарбий манбага асосланиб хабар қилган.

Ҳужум давомида ўлдирилганлар "Жабҳат Фатҳ аш-Шом", "Аҳрор аш-Шом" ва "Нур ад-Дин аз-Зинки" гуруҳлари аъзолари ҳисобланишади.