Швеция прокуратураси WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж 14 ноябрь куни Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси кўмагида сўроқ қилинишини тасдиқлади. У Швецияда жинсий тажовуз қилганликда айбланмоқда. 

"Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида, 14 ноябрь куни сўроқ қилинади", — дейилади Швеция прокуратураси тарқатган хабарда. 

Сўроқни эквадорлик прокурор швециялик ҳамкасби Ингрид Исгрен иштирокида амалга оширади. Тахминларга кўра, Ассанж розилик билдирган тақдирда, унинг ДНК намуналари ҳам олинади. Швеция прокурори Лондонга келган вақтида ҳеч қандай интервью бермаслиги қайд этилмоқда. Бунга тергов жараёнининг махфийлиги сабабдир, дейилади матбуот баённомасида. 

Гумонланувчи 2012 йил декабридан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида бошпана топган. Ассанж Швеция ҳукумати уни WikiLeaks сайтидаги фаолияти учун АҚШга экстрадиция қилишидан хавотирланади.