Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ЕИнинг ахлоқ кодексини кучайтириш фикрини илгари сурмоқда. Бунга Еврокомиссия собиқ раҳбари Жозе-Мануэл Баррозунинг Goldman Sachs банкига ишга ўтгани сабаб бўлди, деб ёзмоқда француз ОАВ. 

Маълум бўлишича, Юнкер Еврокомиссиянинг собиқ раҳбарлари хусусий компанияларга Брюссель рухсатисиз ёлланиши муддатини ярим йилдан 3 йилгача узайтириш таклифини билдирмоқда. У шунингдек, 2004-2014 йилларда Европа комиссиясига раҳбарлик қилган Баррозунинг ишга жойлашишида ҳеч қандай ахлоқий меъёрлар бузилмаганини таъкидлаган. 

«Очиқ айтишим мумкин, шахсан мен лавозимни тарк этганимдан сўнг, 3 йил ичида ҳар қандай банк ёки бошқа хусусий компаниядан таклифни қабул қилмайман. Гарчи, буни 3 йилдан кейин ҳам амалга ошириш ниятим бўлмаса-да», — деб қайд этган Юнкер.

Аввалроқ, Еврокомиссия Баррозуни ахлоқ меъёрларини бузмаган деб топган эди.