Жанубий Кореянинг Ажу Университетида "Exchange student program" дастури асосида таълим олаётган Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети талабалари, Ажу университетида бўлиб ўтган "International day 2016" фестивалида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон байроғини баландга кўтарди.

Икки босқичдан иборат бўлган танловда дунёнинг 40дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган талабалар иштирок этишди. Биринчи босқич декорация ҳамда миллий овқатлар йўналиши бўйича ўтказилди ва бунда ЖИДУ талабалари шартли равишда 1- ва 2-ўринга лойиқ топилди. Иккинчи босқич миллий рақс ва куй-қўшиқлар йўналишида ўтказилди. Ушбу беллашувда ўзбекистонлик талабалар АЖУ университети маъмурияти ҳамда томошабинлар томонидан 1-ўринга муносиб кўрилди.