National Geographic сайтида иккита магеллан пингвини ўртасида бўлиб ўтган қонли жанг манзараси туширилган видеоролик пайдо бўлди. Бу роликни Аргентинадаги қўриқхонада ишловчи Пунта Томбо видеотасмага туширган. Ҳар куз мавсумида бу ерда бир неча юзлаб пингвинлар қўйиб юборилади.

Аслини олиб қараладиган бўлса, магеллан пингвинларининг жуфтлари узоқ йиллар бирга яшашади. Буни ҳатто 16 йилга қиёслашган. Аммо ҳамма модалар ҳам битта эркак пингвин билан ҳаётини ўтказишни истамаган, шекилли.

Уруш шундан чиққанки, нар уйга қайтиб келганида унинг жуфти ўзига бошқа бир нар топиб олган эди. Пингвинлар шу заҳоти бир-бирларига ташланишди, қанотлари билан бир-бирларини савалай бошлашди. Пингвинларнинг қаноти ўзига хос анатомик тузилишга эга бўлгани учун, у рақибга қақшатгич зарба бериши мумкин.

Бир сафар жанжал тўхтатилди ва рақиблар мода бирорталарини танлашга чақирилди. У эса янгисини танлади ва жанг давом этди.

«Хиёнатга учраган эр» сўнгги дақиқаларга қадар жанг қилди, аммо кучи етмаслигига кўзи етгач, чекинди. Кетиш чоғида у инини бузиб кетди, ғолиб эса унга қарата бақирди ва ортидан қувди.

Кадр ортида гапираётган овознинг маълум қилишича, колоннада тўрт миллионга яқин пингвин бор.