Жанубий Корея ҳукумати йўл хавфсизлиги қоидасини қайта кўриб чиқиш ва орқани кўриш ёнойналари ўрнига камералардан фойдаланишга рухсат беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ёнхап» агентлиги хабар қилмоқда.

Жанубий Корея ер, инфратузилмалар ва транспорт вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, орқани кўрсатувчи ёнойналарни бекор қилиш ҳаво қаршилигини камайтириш ҳисобига ёқилғини 10 фоизга тежаш имконини беради. Бундан ташқари, у автоҳалокатлар сонини кескин камайтиради. Чунки, ҳайдовчи кўра олмайдиган ҳудуд қолмайди. 

Вазирлик, шунингдек, ёнойналарнинг бекор қилиниши маҳаллий саноат вакилларининг илғор технологияларни ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари дизайнини яхшилашга омил бўлади, деган фикрда.