"Формула-1" пойгасининг Буюк Британия Гран-приси ўтказилувчи Сильверстоун пойга трассасини Roborace пойга чемпионати учун яратилаётган, автоном бошқарув фаоллаштирилган тизимларга эга ҳайдовчисиз пойга машиналари босиб ўтди. 

Бу ҳолат тасвирланган роликла  DevBot (Development Bot) деб номланган прототиплар трасса бўйлаб аввал пойгачи бошқарувида, сўнгра ҳайдовчи иштирокисиз, автоном бошқарув фаоллаштирилган тизимлар бошқарувида юргани тасвирланган. Бу синов юришлари ўтказилаётган вақтда пойгачи машина ичида бўлган.

Roborace чемпионати ўтказилиши 2015 йил ноябрда маълум қилинган. Унинг таъсисчиларидан бири Yota компанияси асосчиси ва Россия алоқа вазирининг собиқ ўринбосари Денис Свердлов ҳисобланади. Тахмин қилинишича, 2017 йилда ҳайдовчисиз автомобиллар пойгалари очиқ ғилдиракли электромобиллар пойгаси "Формула-E"ни қўллаб-қувватловчи пойгалар бўлади.