АҚШнинг шарқий штатларида президентлик сайловида овоз беришлар учун сайлов участкалари очила бошлади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берган.

Ҳозирга келиб Флорида, Делавэр, Жоржия, Массачусетс, Мэриленд, Мичиган, Нью-Ҳэмпшир, Пенсильвания, Род-Айленд, Жанубий Каролина ва Теннесида овоз бериш бошланган.

Бунгача Шимолий Каролина, Оҳайо, Ғарбий Виржиния ва Вермонт, шунингдек, Нью-Йорк, Коннектикут, Мэн, Нью-Жерси ва Виржиния, Индиана ҳамда Кентуккида сайлов участкалари очилганди.

Дастлаб Индиана ва Кентуккида сайлов участкалари ёпилади (маҳаллий вақт билан соат 18:00да - Тошкент вақти билан соат 04:00). Яна 5 штат, шулар қаторида Флоридада овоз беришлар соат 19:00да тўхтатилади (Тошкент вақти билан соат 05:00).