Жаҳон теннисининг собиқ учинчи рақамли теннисчиси, аргентиналик Давид Налбандян Аргентина раллисида автофалокатга учради. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Ney10 тахаллусли фойдаланувчининг твиттердаги аккаунтида чоп этилди.  

Аргентиналик бошқараётган автомобиль трасса қисмларидан бирида дўнгликдан ўтаётганда учиб кетиб, тўнтарилиб кетган. Теннисчи жиддий жароҳат олмаган.

Налбандян теннисчилик фаолиятини 2013 йилда якунлагандан сўнг мотоспорт билан шуғулланишни бошлаган. У 2014 йилда ралли пойгаларида иштирок этишни бошлаган.