Тошкент ва Самарқанддан сўнг Бухорода ҳам автобусларда йўл ҳақи учун жетонлардан фойдаланилади.

1 декабрь кунидан бошлаб Бухоро шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўлаш учун жетонлар жорий этилиши мумкин. Бухоро ҳокимининг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилган.

Нақд пул билан бир қаторда тўлов учун қабул қилинадиган жетонлар савдоси махсус пунктларда фақатгина пластик карталар орқали амалга оширилади.

Айни вақтда Тошкент ва Самарқандда автобусларда йўл ҳақи сифатида жетонлардан фойдаланиб келинмоқда.