Финляндия таълим тизими жиҳатидан дунёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобаланди. Таълимни баҳолаш рейтингларида бу мамлакат энг нуфузли ўнликка киради. Бироқ маҳаллий ҳукумат вакиллари бундай рейтингларга киришга уринмайди ҳам. Финлар таълим тизимида ҳақиқий инқилоб қилишга қарор қилишди. Бу ҳақида Independent нашри маълум қилди

Мансабдор шахслар мактабдаги ўқув предметларини бекор қилишмоқчи: бундан буён Финляндия таълим масканларида физика, математика, адабиёт, тарих ва география фанлари бўлмайди. Хельсинки Таълим бошқармаси бошлиғи Марьо Киллонен ўзгаришларга ўзига хос изоҳ берди: “Эҳтиёжлар ўзгармоқда ва биз XXI аср талабларига жавоб берадиган янги тизим тузишимиз лозим”.

Мактаб ўқувчилари алоҳида фанлар ўрнига кўп тармоқли форматдаги воқеалар ва ҳодисаларни ўрганишади. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши тарих, география ва математика нуқтаи назаридан ўрганилади ва ҳ.к.

Бундай тизим 16 ёшдан бошланувчи ўқувчилар учун жорий этилади. Режага кўра, ўқувчи қандай мавзу ёки ҳодисани ўрганишни келгуси ҳаёти ҳақидаги тасаввурларидан келиб чиқиб, ўзи танлайди.

Шунингдек анъанавий “ўқитувчи-ўқувчи” мулоқот формати ҳам ўзгаради. Ўқувчилар парталарда ўтириб, қачон доска олдига чақиришларини кутиб ўтиришмайди. Бунинг ўрнига кичик гуруҳларда муаммоларни муҳокама қилиб, ҳамкорликда ишлашади.

Фин таълим тизими жамоа бўлиб ишлаш тарафдори, шу боис ўқитувчиларнинг ишида ҳам сезиларли ўзгаришлар кутилмоқда. Хельсникидаги 70 фоиз педагоглар янги тизим бўйича тайёрловдан ўтишди. Шунингдек ўқитувчиларнинг иш ҳақи ҳам оширилди.

2020 йилга бориб, фин таълим тизимини тўлиқ янгилаш режалаштирилмоқда.