АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Нью-Йоркда президентлик сайловларида овоз берди, деб хабар бермоқда CNN.

Клинтонга унинг турмуш ўртоғи Билл Клинтон ҳамроҳлик қилди.

"Мен бугун ғалаба қозониш учун етарлича омадли бўлсам, ватаним фаровонлиги учун қўлимдан келган барчасини қиламан", деб айтди Клинтон. 

8 ноябрда АҚШда президентлик сайловлари бошланди. Овоз бериш АҚШнинг бир неча аҳоли пунктларида бўлиб ўтди, бундан ташқари 45 млн америкалик, яъни 40 фоиз сайловчилар муддатдан аввал овоз бериб бўлишди.