Хитой Халқ Республикаси ўзининг илк сузувчи атом электрстанциясини қуриш ишларини бошлаб юборди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. 

Қайд этилишича, бу турдаги биринчи АЭСни China General Nuclear Power Corp. компанияси барпо этади. Унда ACPR50S атом реактори ўрнатилади. Ҳозирча станциянинг ўрнатиладиган ўрни сир сақланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Хитой миллий ядро корпорацияси раҳбари биринчи сузувчи АЭС қурилиши 2016 йил охирида бошланишини билдирган эди. У 2019 йилда фойдаланишга топширилади.