Шу йилнинг октябрь ойида Хитойда экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизга қисқарган. Импорт ҳажми эса 1,4 фоизга камайган. Бу ҳақда Хитой бош божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар кутилганидан кўра ёмонроқ. Октябрь ойида ташқи савдо сальдоси 49,6 млрд АҚШ долларига тенг бўлди, таҳлилчилар эса бу миқдор 51,7 млрд долларга тенг бўлишини кутишганди.

Сентябрь ойида импорт 1,9 фоизга пасайган, октябрда 1,4 фоиз. Прогнозга кўра, бу миқдор 1 фоизни ташкил этиши кутилганди.

Октябрь ойида Хитойда ЯИМ ўсиши учинчи чоракда 6,7 фоизлик даражада сақланиб қолгани маълум бўлганди.