"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ПСЖда ўтказган тўрт мавсуми давомида Эйфель минорасини бирон маротаба бориб кўрмаганини айтиб ўтди. Шунингдек, Парижда ўтказган хотираларини ёдга олди.  Шунингдек, Манчестер шаҳри борасида ҳам ўз фикрларини билдирди. 

"Мен бу шаҳар, унинг об-ҳавоси ҳақида кўп нарса эшитганман, ҳозирча ҳаммаси яхши. Ҳозирча бу энг яхши шаҳар.  

Мен Швецияданман, менинг футболдан бошқа нарсалардан умидим катта эмас. Мен – оилали йигитман. Оила мен учун биринчи ўринда, қолгани камроқ аҳамиятли.

ПСЖда ўтказган тўрт мавсумим давомида бирон марта Эйфель минорасини бориб кўрмабман. Эйфель минораси ўрнига мени ҳайкалимни ўрнатишларини истагандим, аммо Париж маъмурияти буни рад қилди. Агар ўрнатсалар, бориб кўрармидим" - дейди Ибраҳимович.

 

Манба: tribuna.uz