Британия жанубий қирғоқларидаги оқ қоялар бугунги кунда бир неча минг йилларга қараганда 10 баравар тез емирилмоқда.

Олимларнинг аниқлашларича, Жанубий Сассексдаги қояларнинг емирилиши сўнгги 150 йил ичида йилига 22-32 см.ни ташкил этмоқда.  Ўтган 7 минг йил давомида қоялар йилига 2-6 см.дан емирилиб борган. 

Глазго университетининг Мартин Херст бошчилигидаги тадқиқотчилари шуни башорат қилишмоқдаки, иқлим ўзгариши машҳур оқ қоялар емирилишининг тезлашишига сабаб бўлмоқда.

"Тоғ қоялари унинг қаршисида ётган пляжларнинг қисқариб бораётгани сабаб вайронага учрамоқда", деди Херст.  

"Биз катта фарқни кўриб, жуда ҳайрон қолдик. Мана қаршингизда кенг пляж, унинг ортида қоялар. Пляж қояларни вайронкор тўлқинлардан ҳимоя қилади. Бироқ барча пляжлар ғойиб бўлган” , - деди Херст Guardian нашри билан ўтказилган суҳбатда.