«Интер» Стефано Пиоли жамоа бош мураббийлигига тайинлангани ҳақида расман маълум қилди.

Томонлар 2018 йилнинг ёзига қадар битим тузишган.

Пиолига Жакомо Мурелли ва Давиде Лукарелли ёрдамчи бўлади. Мураббийлар штабидан шунингдек, жисмоний тайёргарликка масъул мутахассислар Маттео Ости ва Франческо Перонди жой олади.

Пиолининг охирги иш жойи «Лацио» жамоаси бўлиб қолаётганди. У римликлар жамоасидан шу йилнинг апрелида ишдан бўшатилганди.