Американинг "Golden State" баскетбол жамоаси ҳимоячиси Стефен Карри Миллий Баскетбол Ассоциацияси мусобақасида тўпни 13 марта 3 очколик ҳудуддан саватчага туширган. Шу билан Карри "New Orlean" жамоасига қарши кечган ўйинда МБАнинг ўзига хос рекордини ўрнатди. У бир ўйинда 3 очколик тўп туширишлар бўйича энг юқори натижани қайд этди, деб хабар қилмоқда лига матбуот хизмати. 

Карри, шунингдек, учрашувнинг энг самарали ўйинчиси ҳам бўлган. У мавсумда илк маротаба 46 балл тўплашга муваффақ бўлган. У 17 марта 3 очколик тўпни туширишга уриниб, шундан 13тасида мақсадига етган. Бу борадаги аввалги натижа 12та бўлиб, Коби Брайант, Донелл Маршалл ва Карри ушбу натижага эришишган.

Таъкидланишича, Карри "Los-Angeles Lakers"га қарши кечган ўйинда 3 очколик 10 уринишдан биронтасини ҳам саватчага тушира олмаган ва шу билан ўзининг ҳар бир ўйинда ҳеч бўлмаганда битта уч очколик тўп ташлашга доир 157 ўйиндан бери давом этиб келаётган рекорд натижасига нуқта қўйган эди.