Профессионал пойгачи ва каскадёр, шунингдек, Top Gear шоусининг собиқ иштирокчиси Бен Коллинз Швейцария Альпларининг тоғли қиялигига Inferno Murren трассасидан Range Rover Sport йўлтанламасида пастга тушди. 14,9 километрли масофани 21 дақиқа, 36 сонияда босиб ўтди.

Бунинг учун беш литрли V8 двигателига эга йўлтанламасдан фойдаланилди. Моторнинг қуввати 510 от кучини ташкил этади. Inferno Murren трассасидан тушиш учун машинага махсус каркас, қўшимча хавфсизлик камарлари ва кучайтирилган шиналар ўрнатилди.

Inferno Murren трассасининг баландлиги 2170 метрни ташкил этган. Тушишда энг юқори тезлик соатига 155 км.бўлди.