Москва шаҳрида бир сутка мобайнидаги ёғингарчилик ҳажми бўйича 1910 йилда қайд этилган натижа янгиланди. Бу ҳақда, пойтахт Метеобюроси ТАСС агентлигига маълум қилган.

"7 ноябрь куни Москванинг ВДНХ бекатида 18 мм ёғингарчилик бўлди: кечаси 7 ммли қор, кундузи асосан 11 ммли ёмғир ёғди", - деб аниқлик киритган метеохизматда. 

"Аввалги рекорд 13,4 мм бўлиб, у 1910 йилга тегишли", - дейишган синоптиклар. 

"Метеоновости" сайти ахборотига кўра, ноябрь ойининг илк ҳафтасида Москвада бир ойлик меъёрнинг деярли ярми ёққан. 11 ноябрда шаҳарда яна қор ёғиши кутилмоқда.