АҚШнинг дастур ишлаб чиқарувчи ва "булутли" технологиялар негизида хизматлар тақдим қилувчи NetSuite Inc. компанияси акциядорлари компаниянинг ташкилотлар учун дастурий таъминот яратиш соҳасида дунё етакчиси Oracle Corp. компаниясига 9,3 млрд долларга сотилиши бўйича битимни маъқуллашди.   

NetSuite’да маълум қилинишича, битимни 53 фоиз акциядорлар маъқуллашган. Шу билан бирга маълум қилинишича, компаниянинг 45 фоиз акцияси Oracle президенти Ларри Эллисон ва унинг оиласига тегишли, бироқ улар овоз беришда иштирок этишмаган.

Битимга NetSuite’нинг энг йирик мустақил акциядори, унинг 18 фоизга акциясига эгалик қилувчи T. Rowe Price Group компанияси қарши чиққан. Компания ваилларининг фикрича, таклиф қилинган нарх жуда паст бўлган. Бироқ қолган акциядорлар битимни маъқуллашган.

NetSuite’нинг сотиб олиниши Oracle тарихидаги энг йирик битимлардан бири бўлади. "Булутли" технологиялар соҳасида рақобатчиларга етиб олмоқчи бўлаётган компания шу тариқа ўзининг "булутли" технологиялар соҳасидаги мавқеини мустаҳамлаб олмоқчи.