Нью-Йорк штати жанубий округи прокуратураси Туркия ва Эрон фуқаролигига эга бўлган тадбиркор Муҳаммад Зарробга сиртдан айблов эълон қилди. У Вашингтон томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни айланиб ўтишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда, прокуратура баёнотида сўз юритилган.

Ҳужжатга кўра, Зарроб "АҚШ молия тизимидан кўмагида Эрон ҳукумати ва ушбу мамлакатнинг бошқа тузилмалари фойдасига миллионлаб доллар маблағ ўтказган. Бу эса АҚШ санкциялари билан тақиқланган эди". Шу билан бирга, у "юқорида қайд этилган ноқонуний пул ўтказмалари воситасида даромадларини яширган".

Прокуратура маълумотларига кўра, 3 нафар гумаштаси бўлган. Шулардан бири, тадбиркорнинг акаси Ризо Зарроб АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида март ойида қўлга олинган. Унга ҳам укаси илгари сурилган айблоб эълон қилинган. Айни вақтда, Муҳаммад Зарроб ва қолган икки киши қидирилмоқда. 

Гумондорларнинг айби тасдиқланса, уларга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.