Apple компанияси iPhone 7'нинг ранглари сафини кенгайтиради ва Pure White оқ ялтироқ корпусдаги смартфонини ишлаб чиқаради. Бу ҳақида Macotakare сайти хабар берди

Янги рангдаги қурилманинг ишлаб чиқарилишига Jet Black (тим қора) моделига талабнинг юқорилиги сабаб бўлди. Оқ рангдаги iPhone 7 қурилмасини сотувга чиқариш вақти ҳозирча номаълум. Портал таҳририятининг таъкидлашича, маълумот ёлғон ҳам бўлиши мумкин. 

iPhone 4 воқеасини эсга олайлик: 2010 йилнинг июндаги тақдимотдан 9 ой ўтиб, компания оқ корпусдаги смартфонини тақдим этганди. Эҳтимол, iPhone 7 билан ҳам шундай бўлар. Ҳозирда iPhone 7 беш хил вариантда тақдим этилган: кумушранг, тилларанг, пушти, қора ва тим қора рангларда.