АҚШ президенти Барак Обама Facebook ижтимоий тармоғини сохта янгиликлар сабаб танқид қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Давлат раҳбари АҚШ президентлигига Демократлардан номзод бўлган Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб, Мичиган университетида ўтказилган акцияда иштирок этди.

Обама Facebook’га ўхшаш ижтимоий тармоқларни фитна қўзғашга ундовчи назариялар устига қурилганини баён қилди.

Президентнинг айтишича, очиқ-ойдин ёлғонлар қайта-қайта такрорланса, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда акс этса, бу ҳолатда одамлар уларга ишонмай қўяди.