WBO – Бутунжаҳон бокс ташкилоти чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо ва боксчилик фаолиятини якунлаган америкалик Флойд Мэйуэзер кичик ўртасидаги реванш жанги эҳтимоли 75 фоизни ташкил этади. Филиппинлик боксчи промоутери Боб Арум шундай фикрни билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда, Пакьяо ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, америкалик жаҳон чемпиони Жесси Варгасни мағлубиятга учратган ва WBO таснифи бўйича яримўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарини қўлга киритганди. Мэйуэзер томошабинлар орасида кўзга ташланган ва жангни бевосита кузатган. Кейинчалик Пакьяо Флойдни ўзи таклиф қилганини айтган. 

Мэнни Пакьяо ва Мэуэзер кичик ўртасидаги баҳс 2016 йил 2 майида бўлиб ўтган, унда ҳакамлар қарорига кўра, америкалик ғалаба қозонган эди. ОАВ хабарларига кўра, ушбу жангда тушган даромад 600 миллион долларни ташкил этган. Пакьяога 140 млн доллар, Мэуэзер - 210 миллион доллар берилган.